Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

АПЛнинг тўртта топ-клуби Альфонсо Дэвис учун курашга қўшилди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг бир нечта топ-клублари Канада терма жамоаси ва Мюнхеннинг «Бавария» клуби қанот ҳимоячиси Альфонсо Дэвисга қизиқиш билдирмоқда.

Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, канадалик футболчи айни пайтда Англиянинг тўртта клуби эътиборида турибди.

Гап «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити», «Ливерпуль» ва Лондоннинг «Арсенал» клублари ҳақида кетмоқда.

Аввалроқ Альфонсо Дэвисга Мадриднинг «Реал» ҳамда Каталониянинг «Барселона» клублари ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди.

Канадалик ҳимоячининг бошқа клубга эҳтимолий трансфери 45 миллион еврога баҳоланмоқда.

Дэвиснинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Киритилди: 11:31, 10.10.2026.
Ўқилди: 903 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик