Франция Лига 1 мусобақасининг 6-туридан ўрин олган учрашувда «ПСЖ» ўз майдонида «Ле Ман»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Парижликлар сафида Бералдо 19-дақиқада пенальтидан ҳисобни очди. Шунингдек, Хвича Кварацхелия 61-дақиқада, Магнеш Аклиуш эса 68-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди. Меҳмонларнинг ягона голига 54-дақиқада Луи Мафута муаллифлик қилди.
Шу тариқа, «ПСЖ» Франция чемпионатида кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритди. Париж клуби 11 очко билан турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди. Ҳисобида 6 очко бўлган «Ле Ман» эса 12-поғонадан жой олган.
Тур доирасида параллел ўтказилган бошқа учрашувларда «Брест» «Анже»ни 5:1 ҳисобида тор-мор этди. «Лорьян» эса «Париж» устидан минимал 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Франция чемпионати. Лига 1. 6-тур.
10 октябрь, 23:45. «Парк де Пренс» (Париж)
«ПСЖ» — «Ле Ман» — 3:1
Голлар: Бералдо, 19 — пенальтидан (1:0), Мафута, 54 (1:1), Кварацхелия, 61 (2:1), Аклиуш, 68 (3:1).
Амалга оширилмаган пенальти: Дуэ (90+3).
«ПСЖ» таркиби: Сафонов, Забарний, Эрнандес, Динь, Ҳакими (Дуэ, 72), Бералдо (Кварацхелия, 59), Жоау Невеш (Руис, 58), Фернандес (Заир-Эмери, 58), Годтс (Витинья, 59), Аклиуш, Торрес.
«Ле Ман» таркиби: Коцик, Йоу, Войер, Буассе, Лоре (Рабийяр, 73), Веркрюйсс (Браими, 66), Бретель, Калода (Ларуси, 77), Бамба, Диалло (Гуйе, 46), Мафута (Харуз, 72).
Сариқ карточкалар: Гуйе (47), Мафута (65), Бамба (90), Браими (90).













