Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 21:30 Аталанта 3-1 Венеция
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
12/10 23:45 Торино 2-1 Удинезе
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья

«Интер» ва «Милан» 12 миллион евролик дарвозабон учун курашга киришди

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Интер» ва «Милан» клублари «Кальяри» дарвозабони Элиа Каприлени ўз сафига қўшиб олиш учун рақобатга киришиши мумкин.

Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур маълум қилди.

Манбанинг хабар беришича, Миланнинг ҳар икки клуби 25 ёшли италиялик голкиперга қизиқиш билдирмоқда. Каприленинг «Кальяри» билан амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган.

Айни пайтда дарвозабоннинг трансфер қиймати 12 миллион еврога баҳоланмоқда.

Манбага кўра, шартнома муддати тугашига икки йил қолган давр «Кальяри» учун футболчини сотишга қулай имконият бўлиши мумкин.

Қайд этиш жоиз, «Кальяри» Италия А Сериясининг жорий мавсумини муваффақиятли бошлаган. Жамоа дастлабки бешта турда 12 очко жамғариб, турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 12:26, 11.10.2026.
Ўқилди: 655 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик