Италиянинг «Рома» клуби ўнг қанот ҳимоячиси Эмануэле Лулли Франциянинг «ПСЖ» ҳамда Англия Премьер-лигасининг бир қатор топ-клублари эътиборига тушди.
Инсайдер Экрем Конурнинг хабар беришича, 19 ёшли италиялик футболчининг ривожланишини «Челси», «Арсенал», «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» клублари диққат билан кузатиб бормоқда.
Хорижий грандлар томонидан қизиқиш ортиб бораётган бир пайтда «Рома» истиқболли ҳимоячисини ўз сафида сақлаб қолиш ниятида. Римликлар футболчи билан янги шартнома имзолашни режалаштирмоқда.
Transfermarkt портали Луллининг трансфер қийматини 8 миллион еврога баҳоламоқда.
Айни пайтда 19 ёшли ҳимоячининг «Рома» билан амалдаги шартномаси 2027 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.













