Ўзбекистон Суперлигасининг 23-тур баҳсларидан сўнг тўпурарлар пойгасидаги ҳолат маълум бўлди.
Айни пайтда "Сўғдиёна" футболчиси Люпчо Дориев 15 та гол билан рўйхатни бошқариб турибди. Ундан кейинги ўринни "Нефтчи" ҳужумчиси Стипе Перица эгаллаган — хорватиялик футболчи ҳисобида 13 та гол бор.
"Локомотив" вакили Темурхўжа Абдухолиқов эса 12 та гол билан учинчи поғонада бормоқда. "Бухоро" футболчиси Шерзод Эсанов 10 та гол билан кейинги ўринни эгаллаган.
Яна тўрт нафар футболчи — "Динамо"дан Анваржон Ҳожимирзаев, "Насаф"дан Бобур Абдухолиқов, шунингдек, "Пахтакор" аъзолари Достонбек Ҳамдамов ва Стефен Чинеду 9 тадан гол урган.
Суперлига тўпурарлари:
- Любчо Дориев ("Сўғдиёна") — 15 гол
- Стипе Перица ("Нефтчи") — 13 гол
- Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив") — 12 гол
- Шерзод Эсанов ("Бухоро") — 10 гол
- Анваржон Ҳожимирзаев ("Динамо") — 9 гол
- Бобур Абдухолиқов ("Насаф") — 9 гол
- Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор") — 9 гол
- Стефен Чинеду ("Пахтакор") — 9 гол














