Кириш Регистрация
11/10 00:00 Реал Мадрид 1-0 Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК 2-2 Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна 2-3 Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор - Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл - Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор - Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Кларенс Зеедорф мураббийлик фаолиятига қайтди — у Бразилия клубини бошқаради

Баҳо:
+ | -

Нидерландиялик машҳур собиқ футболчи Кларенс Зеедорф мураббийлик фаолиятини қайта бошлади.

Бразилиянинг «Коринтианс» клуби 50 ёшли мутахассис жамоа бош мураббийи этиб тайинланганини расман эълон қилди.

Маълум қилинишича, томонлар 2027 йил охирига қадар амал қиладиган шартнома имзолаган.

Зеедорф аввал ҳам бир қатор клублар ва миллий терма жамоада бош мураббий сифатида фаолият юритган. Жумладан, у 2014 йилда Италиянинг «Милан», 2016 йилда Хитойнинг «Шэньчжэнь», 2018 йилда Испаниянинг «Депортиво» клубларини бошқарган.

Шунингдек, нидерландиялик мутахассис 2018–2019 йилларда Камерун миллий терма жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаган.

Бироқ Зеедорф мазкур жамоаларнинг ҳеч бирида узоқ муддат фаолият олиб бормаган. Унинг энг кўп учрашув бошқарган даври «Милан»га тўғри келади — 22 та ўйин.

Футболчилик фаолияти давомида эса Кларенс Зеедорф, аввало, «Милан»даги муваффақиятли ўйинлари билан танилган. У Италия клуби сафида ўн мавсум давомида тўп сурган.

Қайд этиш жоиз, «Коринтианс» якшанба куни кечқурун Бразилия чемпионати доирасида сафарда «Палмейрас»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 20:47, 11.10.2026.
Ўқилди: 879 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик