Кириш Регистрация
11/10 00:00 Реал Мадрид 1-0 Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК 2-2 Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна 2-3 Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор - Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл - Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор - Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Миржалол Қосимов: “Навбаҳор”га қарши беллашувлар қизиқарли кечмоқда”

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган ОКМК – “Навбаҳор” (2:2) жамолари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманниинг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.

— Бугунги беллашув борасида нима дея оласиз?
— Бу барча кутган ўйин эди. “Навбаҳор”га қарши беллашувлар қизиқарли кечмоқда. Мухлисларга ўйин ёқди, деб ўйлайман. Жанговар ва тезкор баҳс гувоҳи бўлдик. Ушбу учрашув тарихга айланди ва энди кейинги ўйинларга тайёргарлик кўришимиз керак. Йил охири яқинлашиб келмоқда, демак интрига янада кўпаяди.

— Бугунги учрашувнинг қайси жабҳаларидан қониқдингиз?
— Йигитлар охиригача ўйнашди, нима ҳолат бўлишига қарамай. Мақсадимиз мухлисларни хурсанд қилиш. Камчилик эса уч очкодан маҳрум бўлганимиз бўлди.

— Аброр Каримов умумий олганда яхши ўйнади, аммо ўйин сўнгида иккита пенальти унинг хатоларидан сўнг белгиланди. Каримов ҳақида нима дейсиз?

— Қонун барча учун баробар. Ёш футболчи шундай ўйинлар орқали тобланиб боради. Биринчи пенальтида Собиржонов барчасини бартараф этиши мумкин эди. Биргина нотўғри ҳаракат пенальтига олиб келди. Рақиб футболчиси дарвоза томон эмас, ёнга кетаётганди. Каримов рақиб футболчиси билан параллель равишда югуриб қўйса бўларди. Мана шундай вазиятлар орқали тажриба ошиб боради. Тажриба йиллар давомида орттирилади деган гап бор. Агар кейинги учрашувда ҳам яна шу хатони такрорлайдиган бўлса, бу бошқа масала бўлади. Яхши ҳимоячи бир маротаба алданади деган гап бор.

— Ўтган мавсумда ОКМК зўр ўйнаган эди, аммо дарвозабонлар кўп хатога йўл қўйишганди. Жорий йилда эса посбонлар анча яхши ўйин намойиш этишмоқда, мисол учун пенальти бартараф этилди. Ҳозир жамоада Денис Иванков дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишламоқда. Балки бу тасодифдир ёки йўқ. Шунингдек, ОКМК статистика бўйича энг яхши ҳужумкор жамоалардан бири, аммо реализация яхши эмас. Сиз футболчилик даврингизда энг яхши ҳужумчилар билан ўйнагансиз...

— Ундай десангиз, сизни ҳар кунги машғулотларимизга чақираман. Машғулотларда нима қилаётганимизни кўрасиз. Биз бунинг устида ишлаяпмиз. Тактика учун очко беришмайди. Етти метрлик дарвозага тўп кирса бўлди, тактика иш берган бўлади. Биз барча жабҳалар устида ишлаяпмиз. Жиззахдаги ўйинда ҳам биринчи бўлимнинг ўзидаёқ иккита яққол вазиятимиз бор эди. Масалан, бугун ҳам стандартдан вазиятдан сўнг, ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Қийин вазият эмас эди, фақатгина ўйинчига эътиборлироқ бўлиш ва уни бироз яхшироқ қўриқлаш керак эди. Сен ўз футболчингга масъул бўл. Тўп ёки яна бир рақиб ўйинчисига эътибор берма. Ўз футболчинг билан ўйна.

Агар барча вазиятларимиздан фойдаланганимизда чемпион бўлиб кетардик. Ишлашда давом этяпмиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: fcnavbahor.uz
Киритилди: 06:53, 12.10.2026.
Ўқилди: 352 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик