12 октябрь куни Элит Чемпионлар Лигаси 2-турида «Пахтакор» Саудия Арабистонининг "Ал-Қодисия" клубини қабул қилади. Жамоалар ўзаро илк марта тўқнаш келишади. Шу тариқа, "Қодисия" Саудия клублари орасида «Пахтакор»га рақиб бўлган 9-жамоага айланади.
"Шерлар" Тошкентда ушбу мамлакат клубларига қарши жами 14 ўйинда майдонга тушган. Уларда 4тадан ғалаба ва дуранг, 6 бор меҳмонлар ғалабаси кузатилган. "Пахтакор" 14 гол урган ҳолда 21 тўп ўтказиб юборган.
"Пахтакор" ва "Ал-Қодисия" жамоалари ўртасидаги беллашув 12 октябрь соат 18:45да "Пахтакор" стадионида бошланади.













