«Ювентус» ҳужумчиси Рандаль Коло-Муани Италия чемпионати доирасида «Кальяри»га қарши 1:1 ҳисобида якунланган учрашувдан сўнг журналистлар билан суҳбатлашди.
Туринликлар 20-дақиқада ўз дарвозаларидан гол ўтказиб юборишди ва фақат 81-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Меҳмонлар жамоасининг голига айнан Коло-Муани муаллифлик қилди.
«Натижа хафа қилмоқда, чунки биз уч очкони қўлга киритишимиз мумкин эди, аммо кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик.
Танаффусда мураббий жарима майдонида футболчилар кўплигини ҳисобга олиб, бизга кўпроқ қанотлардан тўп оширишни айтди. Шунинг учун Вольтемаде майдонга тушгач, рақиб дарвозасига кўпроқ хавф туғдира бошладик. Ник жисмонан бақувват футболчи, у ҳимоячиларга муаммо туғдиради. У билан бирга ўйнаганимда менда кўпроқ бўш ҳудуд пайдо бўлади ва бундай шароитда ўйнаш менга анча қулай», — деди Коло-Муани DAZN нашрига берган интервьюсида.
Лучано Спаллетти бошчилигидаги жамоа олти турдан сўнг 11 очко билан турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.













