Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой - Барселона
13/10 23:59 Атлетико - Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал - Лилль
13/10 23:59 Вильярреал - Наполи
13/10 23:59 Интер - Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг - ПСВ
13/10 23:59 Викинг - Бавария

«Тоттенхэм» Де Дзербини ишдан бўшатмоқчи эмас

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» мавсумни омадсиз бошлаганига қарамай, Роберто Де Дзербини бош мураббийлик лавозимидан бўшатишни режалаштирмаяпти. Лондонликлар дастлабки олтита учрашувда бирорта ҳам ғалабага эришмаган, бироқ клуб раҳбарияти ҳануз италиялик мутахассисга ишонч билдирмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.

Клубда Де Дзерби узоқ муддатли лойиҳани амалга ошириш учун муносиб мураббий деб ҳисобланмоқда. Раҳбарият таркиб янгиланганидан сўнг футболчиларнинг ўзаро ҳамжиҳатлиги ортиши ва натижалар яхшиланишига умид қилмоқда. Шунингдек, клуб раҳбарлари италиялик мутахассиснинг ўзи жамоани тарк этишидан ҳам хавотирда эмас.

Мураббийни қўллаб-қувватлашда клубнинг ёзги трансферлар учун сарфлаган катта маблағлари ҳам муҳим омил бўлмоқда. Раҳбарият Де Дзербига кучайтирилган таркиб билан ишлаш ва ўзининг ўйин услубини жамоага сингдириш учун вақт беришни режалаштирмоқда.

Де Дзерби ўтган мавсумнинг март ойи охирида, жамоа Англия Премьер-лигасидаги ўрнини сақлаб қолиш учун курашаётган пайтда «Тоттенхэм» бош мураббийи этиб тайинланган эди. Мутахассис лондонликларнинг элита дивизионида қолишини таъминлади.

Айни пайтда «шпорлар» АПЛнинг олти туридан сўнг уч очко билан турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 08:20, 12.10.2026.
Ўқилди: 374 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик