Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

«Арсенал» 70 миллион евро баҳоланган вингер учун АПЛнинг икки клуби билан рақобатлашади

Баҳо:
+ | -

«РБ Лейпциг» вингери Антонио Нуса Англия Премьер-лигаси клублари эътиборини тортмоқда.

Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, 21 ёшли футболчига Лондоннинг «Арсенал» клуби қизиқиш билдирмоқда. Аввал ҳам норвегиялик иқтидорли футболчига даъвогарлар қаторида қайд этилган «канонирлар»дан ташқари, «Астон Вилла» ва «Ньюкасл» ҳам унинг ўйинларини кузатиб бормоқда.

«Қизил буқалар» ўз юлдузи учун 60 миллион фунт стерлинг, яъни қарийб 71 миллион евро талаб қилмоқда.

Антонио Нуса жорий мавсумда «РБ Лейпциг» сафида еттита учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 45 миллион евро деб баҳоламоқда.

Киритилди: 08:58, 12.10.2026.
Ўқилди: 829 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик