Кириш Регистрация
11/10 00:00 Реал Мадрид 1-0 Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК 2-2 Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна 2-3 Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор - Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл - Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор - Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Дембеле Луис Энрикенинг қарорларидан норози — сабаби маълум

Баҳо:
+ | -

"Пари Сен-Жермен" ҳужумчиси Усмон Дембеле жамоада етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан норози.

Парижликлар бош мураббийи Луис Энрике 29 ёшли футболчининг муҳим учрашувларга оптимал жисмоний ҳолатда етиб боришини таъминлаш мақсадида унга тез-тез қўшимча дам беришни маъқул кўрмоқда.

Бироқ L'Equipe нашрининг хабар беришича, Дембеле мураббийнинг бундай ёндашувидан қониқмаяпти. Франциялик ҳужумчи жисмоний тайёргарлигини бир маромда сақлаб туриш учун оддий учрашувларда ҳам кўпроқ майдонга тушиши керак, деб ҳисобламоқда.

Унинг фикрича, мунтазам ўйин амалиёти муҳим баҳсларда 90 дақиқа давомида юқори суръатни сақлаб қолиш ва жисмонан толиқмасдан ҳаракат қилиш учун зарур.

Маълумот учун, Усмон Дембеле жорий мавсумда "ПСЖ" сафида барча мусобақалар доирасида 7 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 11:39, 12.10.2026.
Ўқилди: 485 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик