Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Баркола Франция ва Англия чемпионатларини солиштирди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» клуби қанот ҳужумчиси Брэдли Баркола Франция Лига 1 ва Англия Премьер-лигасини ўзаро солиштириб, икки чемпионат ўртасидаги асосий фарқлар ҳақида фикр билдирди.

Аввалроқ «Пари Сен-Жермен» шарафини ҳимоя қилган француз футболчиси Англия чемпионатида жисмоний юклама ва ўйин шиддати анча юқори эканини таъкидлади.

«Лига 1 жисмоний жиҳатдан жуда мураккаб чемпионат. Аммо Англияда бу борадаги талаблар янада юқори, деб айтган бўлардим. Бу ерда ўйин шиддати ниҳоятда баланд.

Бироқ мен айнан шунинг учун бу ерга келдим. Бу мен учун янги синов», — деди Баркола Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

«Ливерпуль» ўтган ёзги трансферлар ойнасида Барколани «ПСЖ»дан 125 миллион еврога сотиб олган эди.

Франциялик ҳужумчи жорий мавсумда мерсисайдликлар сафида барча мусобақалар доирасида 6 та учрашувда майдонга тушди. Бироқ ҳозирча гол уриш ёки голли узатма амалга оширишга муваффақ бўлмади.

Англия Премьер-лигасининг дастлабки олтита туридан сўнг «Ливерпуль» 9 очко жамғариб, мусобақа жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 12:33, 12.10.2026.
Ўқилди: 469 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик