Кириш Регистрация
11/10 00:00 Реал Мадрид 1-0 Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК 2-2 Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна 2-3 Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор - Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл - Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор - Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

«Галатасарой» Брунуни олиб келишга яна ҳаракат қилади

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг «Галатасарой» клуби «Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандешни ўз сафига қўшиб олиш учун яна ҳаракат бошлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Туркия ОАВ хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, 32 ёшли португалиялик ярим ҳимоячи Манчестер клуби билан жорий мавсум охирида якунланадиган шартномасини бир йилга узайтириш имкониятидан фойдаланилишини истамаётгани айтилмоқда.

Агар «Манчестер Юнайтед» ушбу бандни фаоллаштирмаса, Фернандеш мавсум якунида эркин агент мақомида жамоани тарк этиши мумкин.

«Галатасарой» эса мазкур вазиятдан фойдаланиб, январь ойида футболчи билан музокаралар бошлашни режалаштирмоқда.

Бироқ «Манчестер Юнайтед» шартномани бир йилга узайтирган тақдирда ҳам Туркия клуби Фернандешни қўлга киритиш ниятидан воз кечмоқчи эмас. Бундай ҳолатда истанбулликлар келаси ёзда футболчи учун мақбул миқдорда трансфер таклифи билан чиқиши мумкин.

Шунингдек, «Галатасарой» сафига қўшилган Рафаэл Леау ҳамюртлари Бруну Фернандешнинг қарорига таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Туркия клуби ўтган ёзги трансферлар ойнасида ҳам Фернандешни ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирган эди.

Португалиялик ярим ҳимоячи жорий мавсумда «Манчестер Юнайтед» таркибида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 15:25, 12.10.2026.
Ўқилди: 224 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик