«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд фаолиятини «Барселона»да давом эттириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, 26 ёшли норвегиялик футболчи каталонияликлар сафида Ламин Ямал билан бирга ўйнашни истамоқда. Таъкидланишича, ҳужумчи «Манчестер Сити»даги фаолияти якунига етиб бораётганини ҳис қилмоқда ва мавсум тугагач, жамоани тарк этиши мумкин.
Холанднинг қарорига таъсир қилиши мумкин бўлган яна бир омил сифатида «Манчестер Сити»га нисбатан молиявий қоидаларнинг эҳтимолий бузилиши бўйича олиб борилаётган тергов доирасида санкциялар қўлланилиши мумкинлиги айтилмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, норвегиялик футболчининг вакиллари «Барселона» президенти Жоан Лапорта билан эҳтимолий трансферни муҳокама қилишга тайёр. Бироқ ҳозирча музокаралар аниқ келишувга олиб келмаган.













