"Бавария" бош мураббийи Венсан Компани УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-турида Норвегиянинг "Викинг" клубига қарши бўлиб ўтадиган учрашув олдидан ўз фикрларини билдирди.
Бельгиялик мутахассис рақиб жамоа учун ушбу баҳс алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлаб, мюнхенликлар ҳам учрашувга жиддий ёндашишини маълум қилди.
"Чемпионлар лигасидаги ҳар бир ўйин — янги синов. Рақибимиз учун бу ўзига хос, алоҳида аҳамиятга эга учрашув бўлади.
Бироқ бу баҳс биз учун муҳим эмас, деб ўйлаш керак эмас. Олдиндаги ўйинда ҳар қандай воқеа содир бўлиши мумкин. Умид қиламанки, барчаси биз режалаштиргандек кечади", — дея Компанининг сўзларини келтиради Bayern & Germany.
Эслатиб ўтамиз, "Викинг" ва "Бавария" ўртасидаги Чемпионлар лигаси учрашуви 13 октябрь куни Норвегияда бўлиб ўтади.
Баҳс Тошкент вақти билан 14 октябрга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.













