Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой - Барселона
13/10 23:59 Атлетико - Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал - Лилль
13/10 23:59 Вильярреал - Наполи
13/10 23:59 Интер - Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг - ПСВ
13/10 23:59 Викинг - Бавария

Суарес: "Месси учун терма жамоадан кетиш жуда оғир бўлди"

Баҳо:
+ | -

"Интер Майами" ҳужумчиси Луис Суарес клубдаги жамоадоши Лионель Мессининг Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлагани ҳақида фикр билдирди.

Уругвайлик футболчи Месси учун миллий жамоа билан хайрлашиш осон бўлмаганини, бироқ аргентиналик юлдуз ўз фаолиятидан мамнун ва эришган ютуқларидан фахрланишини таъкидлади.

"Терма жамоани тарк этиш Месси учун қанчалик қайғули бўлганини ҳамма кўрди. Бироқ у бор кучини сарфлаганини англаб, қалбида хотиржамлик ва фахр туйғусини ҳам ҳис қилди.

У миллий жамоа учун қўлидан келган барча ишни қилганидан жуда фахрланади.

Мен эса унинг ёнида бўлишим ва шундай ажойиб лаҳзаларни у билан бирга баҳам кўришимдан хурсандман", — деди Суарес.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси яқинда Аргентина терма жамоаси сафидаги хайрлашув учрашувини ўтказди.

Лионель Скалони шогирдлари Бенинга қарши ўртоқлик баҳсида 3:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди. Месси ушбу учрашувда 90 дақиқа тўлиқ ҳаракат қилиб, бир гол ва иккита голли узатма муаллифи бўлди.

Лионель Месси Аргентина терма жамоаси билан 2022 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. Шунингдек, у икки марта Америка кубогини қўлга киритган ва Финалиссима совринига ҳам эга чиққан.

Киритилди: 10:36, 13.10.2026.
Ўқилди: 422 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик