Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 21:30 Аталанта 3-1 Венеция
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
12/10 23:45 Торино 2-1 Удинезе
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья

Гехи Мареска ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Марк Гехи жамоа бош мураббийи Энцо Мареска қўл остида ишлаш тажрибаси ҳақида фикр билдирди.

Англиялик футболчи италиялик мутахассиснинг ўйинчилар билан муносабати, тактик ғоялари ва ғалабага бўлган интилишини юқори баҳолади.

"Мураббий билан муносабатларимиз жуда очиқ ва самимий. Мен у билан исталган вақтда ҳар қандай мавзуда суҳбатлаша оламан. Бу имконият бошқа футболчиларда ҳам бор.

Маресканинг ғоялари, характери ва ғалабага қанчалик интилувчан экани ҳозирданоқ яққол кўриниб турибди. Ўйлашимча, буларнинг барчаси жамоамизга ижобий таъсир кўрсатмоқда", — деди Гехи УЕФАга берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" Англия Премьер-лигасидаги сўнгги учрашувида сафарда "Ливерпуль"ни 3:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди.

Манчестерликлар чемпионатнинг дастлабки олти туридаги барча учрашувларда ғалаба қозониб, 18 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Энцо Мареска шогирдлари навбатдаги учрашувини 14 октябрь куни УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-турида "ПСЖ"га қарши ўтказади.

Манчестерда бўлиб ўтадиган баҳс Тошкент вақти билан 15 октябрга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 10:58, 13.10.2026.
Ўқилди: 404 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик