Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой - Барселона
13/10 23:59 Атлетико - Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал - Лилль
13/10 23:59 Вильярреал - Наполи
13/10 23:59 Интер - Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг - ПСВ
13/10 23:59 Викинг - Бавария

"Аякс" мураббийи Тер Штегенни "ҳайкал"га ўхшатган журналистга жавоб қайтарди

Баҳо:
+ | -

"Аякс" бош мураббийи Мичел жамоа дарвозабони Марк-Андре тер Штегеннинг ўйинини танқид қилиб, уни ҳайкалга қиёслаган журналистга жавоб қайтарди.

Матбуот анжумани давомида журналистлардан бири германиялик голкипернинг тўпни ҳаддан ташқари узоқ ушлаб туришини танқид қилиб, уни машҳур Мадам Тюссо музейидаги мум ҳайкалга ўхшатди.

Ушбу қиёс "Аякс"нинг ҳимоядан ҳужумга ўтишдаги секин ҳаракатлари ва тўпни ўйинга киритиш услубидан норози бўлаётган мухлислар кайфиятини ҳам акс эттиради.

Бироқ нидерландияликлар бош мураббийи бундай таърифга қўшилмаслигини билдирди.

"Уни ҳайкал деб таърифлашингизга қўшилмайман", — деди Мичел.

Шу билан бирга, испаниялик мутахассис жамоа тўпни тезроқ ҳаракатлантириши ва ҳужумларни жадалроқ ташкил этиши зарурлигини тан олди.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли Марк-Андре тер Штеген жорий йил ёзида "Барселона"дан ижара асосида "Аякс" сафига қўшилган эди.

Германиялик дарвозабон жорий мавсумда Нидерландия чемпионатидаги битта учрашувдан ташқари барча баҳсларни асосий таркибда бошлаган.

Киритилди: 12:33, 13.10.2026.
Ўқилди: 526 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик