Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 21:30 Аталанта 3-1 Венеция
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
12/10 23:45 Торино 2-1 Удинезе
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья

АПЛ клублари "Интер" ярим ҳимоячиси учун 40 миллион евро тўлашга тайёр

Баҳо:
+ | -

Миланнинг "Интер" клуби таянч ярим ҳимоячиси Александар Станкович фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Бу ҳақда Испаниянинг Diario AS нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, Англия Премьер-лигасининг бир нечта клуби 21 ёшли сербиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Улар Станковичнинг трансфери учун 40 миллион евро миқдорида таклиф тайёрламоқда.

Ҳозирча футболчига қизиқиш билдираётган клубларнинг номлари ошкор қилинмаган.

Станковичнинг ўзи айни пайтда "Интер"ни тарк этишни талаб қилиш ниятида эмас. Бироқ унинг жамоада етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётгани вазиятни ўзгартириши мумкин.

Жорий мавсумда сербиялик ярим ҳимоячи Италия А Сериясида атиги учта учрашувда майдонга тушди. Ушбу баҳсларда у жами 44 дақиқа ҳаракат қилган.

Эслатиб ўтамиз, "Интер" ўтган ёзги трансферлар ойнасида Станковични Бельгиянинг "Брюгге" клубидан 23 миллион евро эвазига сотиб олган эди.

21 ёшли футболчининг миланликлар билан амалдаги шартномаси 2031 йилга қадар мўлжалланган.

Киритилди: 13:37, 13.10.2026.
Ўқилди: 484 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик