Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 21:30 Аталанта 3-1 Венеция
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
12/10 23:45 Торино 2-1 Удинезе
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья

Гомес Мессига хайрлашув чоғида қандай хабар ёзганини ошкор қилди

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоасининг собиқ футболчиси Алехандро Гомес миллий жамоадаги фаолиятини якунлаган Лионель Мессига қандай мазмунда хабар йўллаганини ошкор қилди.

Гомес аргентиналик юлдузга терма жамоа учун қилган хизматлари, жамоадошларига берган маслаҳатлари ва кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирганини таъкидлади.

"Мен Мессига хабар ёзиб, Аргентина терма жамоаси учун қилган барча ишларига миннатдорчилик билдирдим.

Шунингдек, у бизга берган маслаҳатлари ва бутун жамоага кўрсатган ёрдами учун ҳам раҳмат айтдим.

Биз бирга майдонга тушган ўша даврларни соғинаман", — дея Гомеснинг сўзларини келтиради "Чемпионат" нашри.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси ўтган ҳафта Аргентина терма жамоаси сафидаги хайрлашув учрашувини ўтказди.

Бенинга қарши баҳсда аргентиналиклар 3:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. 39 ёшли ҳужумчи ушбу учрашувда бир гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Лионель Месси Аргентина миллий терма жамоаси сафида жами 208 та ўйин ўтказиб, 126 та гол муаллифи бўлган.

Киритилди: 13:38, 13.10.2026.
Ўқилди: 456 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик