Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой - Барселона
13/10 23:59 Атлетико - Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал - Лилль
13/10 23:59 Вильярреал - Наполи
13/10 23:59 Интер - Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг - ПСВ
13/10 23:59 Викинг - Бавария

Расман: Дани Карвахаль "Хетафе" футболчисига айланди (Фото)

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби собиқ ҳимоячиси Дани Карвахаль фаолиятини Испаниянинг "Хетафе" жамоасида давом эттиради.

34 ёшли футболчи янги клуби билан шартнома имзолади. Келишув 2027 йилнинг июнь ойига қадар амал қилади.

Карвахаль "Реал" билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнида якунланганидан сўнг эркин агент мақомида эди. Шу боис "Хетафе" уни трансфер суммасисиз ўз сафига қўшиб олди.

Трансферни расмийлаштириш жараёнида айрим қийинчиликлар юзага келди. Хусусан, Ла Лиганинг молиявий назорат қоидалари сабаб футболчини рўйхатдан ўтказиш кечикди. Кейинчалик клуб раҳбарияти зарур молиявий кафолатларни тақдим этиб, келишувни якунига етказди.

Карвахаль "Реал"нинг асосий жамоасида 2013 йилдан 2026 йилга қадар тўп сурган. У Мадрид клуби билан олти марта Чемпионлар лигасида, тўрт марта Испания чемпионатида ғолиб чиққан. Шунингдек, Испания терма жамоаси сафида 2024 йилги Европа чемпионлигини қўлга киритган.

Тажрибали ҳимоячи энди Хосе Бордалас бошқараётган "Хетафе" шарафини ҳимоя қилади. Унинг янги жамоасидаги илк учрашуви 19 октябрь куни "Райо Вальекано"га қарши Мадрид дербисига тўғри келиши кутилмоқда.

Киритилди: 13:47, 13.10.2026.
Ўқилди: 916 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик