Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Расман: "Боруссия" Нико Ковач билан шартномани узайтирди

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг "Боруссия" клуби бош мураббий Нико Ковач билан шартномани узайтирганини расман эълон қилди.

Клуб матбуот хизмати маълумотига кўра, томонлар ўртасидаги янги келишув 2029 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Шунингдек, Ковачнинг мураббийлар штабида фаолият юритаётган ёрдамчилари ҳам Дортмунд клуби билан янги шартномалар имзолади.

Эслатиб ўтамиз, Нико Ковач 2025 йил январь ойидан буён "Боруссия" бош мураббийи лавозимида ишлаб келмоқда.

Жорий мавсумда Дортмунд жамоаси Германия Бундеслигасининг дастлабки беш турида 13 очко жамғариб, турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ковач шогирдлари навбатдаги учрашувини 17 октябрь куни Германия чемпионати доирасида сафарда Берлиннинг "Унион" клубига қарши ўтказади.

Киритилди: 15:48, 13.10.2026.
Ўқилди: 259 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик