Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Александр Павлович жамоанинг жорий мавсумдаги асосий мақсадлари ҳақида фикр билдирди.
22 ёшли футболчи мюнхенликлар барча мусобақаларда энг юқори натижага эришишни кўзлаётганини таъкидлади.
"Биз барча мусобақаларда ғолиб чиқишни истаймиз. Мақсадимиз — Чемпионлар лигаси, Германия кубоги ва Бундеслига чемпионлигини қўлга киритиш", — дея Павловичнинг сўзларини келтиради Bayern & Germany.
Жорий мавсумда германиялик ярим ҳимоячи барча мусобақалар доирасида саккизта учрашувда иштирок этиб, битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.
Айни пайтда "Бавария" Германия Бундеслигасининг дастлабки беш турида 11 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Мюнхенликлар пешқадамлик қилаётган "Фрайбург" ва Дортмунднинг "Боруссия" клубларидан икки очко ортда қолмоқда.













