Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 21:30 Аталанта 3-1 Венеция
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
12/10 23:45 Торино 2-1 Удинезе
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья

"Челси" Мало Гюстони сотишга тайёр — "ПСЖ" трансферга қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Челси" клуби қанот ҳимоячиси Мало Гюсто фаолиятини Франциянинг "Пари Сен-Жермен" жамоасида давом эттириши мумкин.

Бу ҳақда трансферлар бўйича инсайдер Экрем Конур хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, парижликлар 23 ёшли француз футболчисига бўлган қизиқишини қайта тиклашни режалаштирмоқда. "ПСЖ" раҳбарияти ҳимоя чизиғида тактик имкониятларни кенгайтириш ва захира таркибини кучайтиришни мақсад қилган.

Қайд этилишича, "Челси" энди Гюстони сотилмайдиган футболчилар қаторига киритмаяпти. Лондон клуби ҳимоячи бўйича унинг бозор қийматига мос таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Шунингдек, "кўклар" Гюстони ўтган ёзда талаб қилган 90 миллион евродан арзонроқ нархга сотиши мумкинлиги айтилмоқда.

Жорий мавсумда француз ҳимоячиси барча мусобақалар доирасида еттита учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.

Ҳозирча клублар ўртасида расмий музокаралар бошлангани ёки "ПСЖ" томонидан аниқ таклиф юборилгани ҳақида маълумот йўқ.

Киритилди: 16:03, 13.10.2026.
Ўқилди: 343 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик