Кириш Регистрация
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор 0-0 Аш-Шамол
12/10 21:30 Аталанта 3-1 Венеция
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
12/10 23:45 Торино 2-1 Удинезе
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья

«Ливерпуль» афсонаси банкротлик хавфидан қутулди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

«Ливерпуль»нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер Буюк Британия солиқ ва божхона хизмати (HMRC) олдидаги қарздорлигини тўлиқ қоплаб, банкрот деб эълон қилинишдан қутулиб қолди. Бу ҳақда Liverpool.com нашри хабар бермоқда.

13 октябрь, сешанба куни бўлиб ўтган суд мажлисида судья Николас Бриггс 48 ёшли собиқ футболчини банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани рад этди. Бунга солиқ хизмати вакилининг қарз тўлиқ тўланганини тасдиқлагани асос бўлди.

Шу билан бирга, суд жараёнида қарздорликнинг аниқ миқдори ошкор қилинмади.

Маълумотларга кўра, Каррагерни банкрот деб эълон қилиш ҳақидаги ариза жорий йилнинг август ойида киритилган. Аввалроқ собиқ футболчининг солиқ қарзи тахминан 750 минг фунт стерлингни (1 миллион АҚШ долларига яқин) ташкил этиши мумкинлиги хабар қилинган эди.

Каррагернинг вакили мазкур вазиятга муносабат билдириб, муаммо анча аввал ҳал қилиниши керак бўлганини таъкидлаган.

«Бу шахсий масала бўлиб, уни анча олдин ҳал қилиш лозим эди. Бугун қарздорликни бартараф этиш учун зарур чоралар кўрилмоқда», — деган футболчининг вакили.

Маълумот учун, Жейми Каррагер бутун профессионал фаолиятини «Ливерпуль» клубида ўтказган. У мерсисайдликлар сафида жами 737 та учрашувда майдонга тушган.

Айни пайтда Каррагер Sky Sports ва CBS телеканалларида футбол эксперти сифатида фаолият юритмоқда.

Киритилди: 17:58, 13.10.2026.
Ўқилди: 239 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик