Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой - Барселона
13/10 23:59 Атлетико - Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал - Лилль
13/10 23:59 Вильярреал - Наполи
13/10 23:59 Интер - Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг - ПСВ
13/10 23:59 Викинг - Бавария

«Манчестер Юнайтед»нинг аҳволи ачинарли: Скоулз футболчиларга қаттиқ гапирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз жамоанинг Англия Премьер-лигасида «Тоттенхэм»га қарши ўтказган учрашувидан (1:1) кейин футболчиларнинг ҳаракатларини кескин танқид қилди.

Майкл Кэррик шогирдлари мазкур баҳсда рақиб бир киши кам бўлиб ҳаракат қилганига қарамай, ҳисобдаги устунликни сақлаб қола олмади. «Тоттенхэм» 92-дақиқада жавоб голини киритиб, дурангни таъминлади.

Скоулзнинг фикрича, манчестерлик футболчиларга ҳал қилувчи вазиятларда руҳий барқарорлик ва ғалабани сақлаб қолиш қатъияти етишмаяпти.

«Бу жамоа, очиғини айтганда, босимга дош беролмайдиган футболчилардан ташкил топган.

Айнан ҳозир ғалаба қозониш керак бўлган палла. Бу чемпионликни қўлга киритиш дегани эмас, балки чемпионлик учун курашиш имконини берадиган ўринга чиқиб олиш вақти.

Ҳозирданоқ пул тикишга тайёрман: декабрь ойига бориб, бу жамоа чемпионатда олтинчи ёки еттинчи ўринда бўлиши, Чемпионлар лигасида эса қийналиб қолиши мумкин.

Шундан кейин улар кутилмаганда ғалаба қозона бошлашади. Чунки ўша пайтга келиб, одамлар уларга унчалик эътибор бермай қўйган бўлади», — деди Скоулз The Good, The Bad & The Football подкастида.

Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» жорий мавсумда Англия Премьер-лигасининг дастлабки олтита учрашувида атиги бир марта ғалаба қозонди ва айни пайтда турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.

Манчестерликлар сўнгги тўртта ўйинда ғалаба қозона олмаган.

Ноябрь ойидаги халқаро танаффусга қадар Майкл Кэррик шогирдларини «Лидс», «Борнмут», «Челси» ва «Астон Вилла»га қарши учрашувлар кутмоқда.

Киритилди: 18:27, 13.10.2026.
Ўқилди: 622 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик