«Рома» ҳужумчиси Дониэлл Мален УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида Мадриднинг «Реал» клубига қарши бўлиб ўтадиган учрашув олдидан испанияликлар ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди.
Нидерландиялик футболчи собиқ жамоадошининг маҳоратига юқори баҳо бериб, у билан яна бир бор майдонда учрашишдан мамнун бўлишини таъкидлади.
«Йўқ, ҳали у билан гаплашмадим. Мен Жудни жуда яхши танийман, чунки биз анча вақт бир жамоада ўйнаганмиз.
У ҳақиқатан ҳам ўзгача футболчи, жуда юқори маҳоратга эга. Бундан ташқари, ўртамизда ажойиб муносабатлар шаклланган.
Уни анчадан буён кўрмадим. Шунинг учун яна учрашиш биз учун ёқимли бўлади», — деди Мален матбуот анжуманида.
Маълумот учун, Дониэлл Мален ва Жуд Беллингем 2021–2023 йиллар давомида Германиянинг Дортмунд «Боруссия»си сафида бирга тўп сурган.
Эндиликда собиқ жамоадошлар Чемпионлар лигасида рақиб сифатида тўқнаш келишади.
«Рома» ва «Реал» ўртасидаги учрашув 14 октябрь куни Рим шаҳрида бўлиб ўтади.
Баҳс Тошкент вақти билан 15 октябрга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.













