Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Альварес янги агент танлади

Баҳо:
+1 | -

Аргентиналик ҳужумчи Хулиан Альварес таниқли агент Пабло Баркеро билан шартнома тузишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.

Аввалроқ Альварес Фернандо Идальго билан ҳамкорликни тўхтатган эди. Бунга агентнинг унинг «Барселона»га трансферини амалга ошира олмагани сабаб бўлган.

Манба маълумотларига кўра, ҳужумчи «Барселона» ярим ҳимоячиси Родри Эрнандеснинг манфаатларини ҳимоя қилувчи Пабло Баркеро билан шартнома имзолашга мойил. Ўтган ёзда айнан у испаниялик футболчининг «Манчестер Сити»дан трансферини ташкил қилган эди.

Қайд этилишича, Альварес ҳамон «Барселона»га ўтишга умид қилмоқда. Каталония клуби аргентиналик футболчи учун фаолиятини давом эттиришда устувор танлов бўлиб қолмоқда.

Жорий мавсумда 26 ёшли Альварес барча мусобақалар доирасида олтита учрашувда майдонга тушди. Бироқ у ҳозиргача бирорта ҳам гол ура олмади. Ҳужумчининг ҳисобида фақат битта голли узатма бор.

Киритилди: 14:38, 14.10.2026.
Ўқилди: 505 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик