Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Анчелотти: «Футболчиларни айблай олмайман»

Баҳо:
+ | -

Франциянинг «Лилль» клуби бош мураббийи Давиде Анчелотти Чемпионлар лигаси умумий босқичининг иккинчи тури доирасида Англиянинг «Арсенал» жамоасига қарши ўтган ва 0:3 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган учрашув ҳақида фикр билдирди.

«Футболчиларни айблай олмайман — улар қўлларидан келган барча ишни қилишди. Нима сабабдан беш дақиқа ичида учта гол ўтказиб юборганимизни таҳлил қилишимиз керак. Ўйин режамизга келсак, имкони борича узоқроқ вақт давомида баҳс ичида қолишни истагандик.

Ҳисоб бизнинг жамоамизга нисбатан жуда шафқатсиз бўлди — футболчилар охиригача курашишди. Менимча, улар бундай натижага лойиқ эмасди.

«Арсенал»дек захира ўриндиғига эга жамоа исталган вақтда ўйин суръатини ўзгартириши мумкин. Биз бунинг гувоҳи бўлдик. Биз 60 дақиқа давомида яхши бажарган ишларимизни сақлаб қолишимиз керак», — дея Анчелоттининг сўзларини УЕФА расмий сайти келтирмоқда.

Киритилди: 15:17, 14.10.2026.
Ўқилди: 507 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик