Италиялик мураббий Антонио Конте «Манчестер Юнайтед»да ишлаш бўйича ўз позициясини билдирди. Аввалроқ Англия клуби мутахассисга ҳамкорлик қилиш таклифи билан мурожаат қилган эди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Конте келажакда «Манчестер Юнайтед»ни бошқаришга розилик билдирган. Бироқ ҳозирча томонлар ҳамкорлик қачон бошланишини аниқлашмаган. Антонио жорий мавсум давомидаёқ ёки келаси ёзда бош мураббий лавозимини эгаллаши мумкин.
Италиялик мутахассис Англия Премьер-лигасидаги янги чақириқларга тайёр деб ҳисоблайди. Шунингдек, у «Манчестер Юнайтед» билан ҳамкорлик қилиш истиқболига ижобий муносабатда.













