Мексиканинг «Тихуана» клуби ярим ҳимоячиси Хильберто Мора яқин вақт ичида Англияга кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Teamtalk нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, «Ливерпуль» раҳбарияти январь ойидаги трансфер ойнаси арафасида 18 ёшли футболчини сотиб олишга уринишларни фаоллаштиради. «Қизиллар»нинг асосий рақиби сифатида Англия Премьер-лигасининг амалдаги чемпиони — Лондоннинг «Арсенал» клуби кўрилмоқда.
Мексика клуби эса Моранинг трансферидан тахминан 35 миллион евро ишлаб олишни истамоқда.
Мексика чемпионатининг жорий мавсумида Хильберто еттита учрашувда майдонга тушди. Ярим ҳимоячи ўз ҳисобида бешта гол ва битта голли узатмани қайд этди.













