Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Мустафо Байрамов: «Ҳимоячиларимиз баланд бўйли Бобур Акбаровни қўриқлай олишмади»

Баҳо:
+ | -

«Гулистон» - «Навбаҳор» жамоалари ўртасидаги баҳсдан кейин матбуот анжумани ўтказилди. Меҳмонлар бош мураббийи Мустафо Байрамов ўз фикрларини қуйидагича билдирди.

Мустафо БАЙРАМОВ: — Кузатган бўлсангиз, учрашув ўта қизғин ва муросасиз тарзда кечди. Бугунги рақибларнинг кучи тенг эди. Афсуски, футболчилар яратилган хавфли вазиятларни йўққа чиқаришди. Агарда имкониятлардан тўлиқ фойдаланганимизда учрашувда ғалаба қозонардик. Кези келганда гулистонликларнинг посбони маҳоратига тан бермасдан иложимиз йўқ. Бир неча бор жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди. “Гулистон” ишчи жамоа эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Майдон эгаларига уч очко жуда зарур эди. Учрашувда йигитларга гулистонлик ҳимоячи баланд бўйли Бобур Акбаровни қўриқлашларини айтгандим. Бироқ ҳимоячимиз Тимур Яфаров буни уддалай олмади. Энди бош мураббий Роберт Гай хусусида тўхталадиган бўлсам, бетоблиги сабабли учрашувда иштирок этмади. “Гулистон” футболчилари ва махаллий ишқибозларни ғалаба билан қутлайман. 

 

УЧРАШУВДАН СЎНГ:
Бахтиёр АШУРМАТОВ: - Орзиқиб кутилган ғалабани қўлга киритдик. Очиғини айтсам, “Шўртан”га қарши кечган учрашувдан кейин жамоадан кетишимни маълум қилгандим. Аммо йигитлар мени қўллаб қувватлашди ва шогирдларим ҳурмат қилишларини инобатга олдим. Кўриб турганингиздек, жамоага қайтганим омадли келди. Қолаверса, футболчилар бор маҳоратларини ишга солиб, жуда қимматли уч очкога эга бўлишди. Фурсатдан фойдаланиб, шогирдларимга ва “Гулистон”нинг ашаддий мухлисларига ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Бугунги муваффақият олий лигада қолиш учун ташланган дадил қадам деб биламан. Ўйлайманки, жамоамиз аъзолари навбатдаги баҳсларда ҳам ҳамжиҳатлик билан ўйнаб, ўз олдиларига қўйилган вазифани уддалашади.

Манба: www.fcguliston.uz
Киритилди: 21:20, 05.10.2013.
Ўқилди: 2778 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик