«Реал» ҳужумчиси Эндрик «Рома» устидан қозонилган драматик ғалабадан сўнг ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди. Жамоалар Чемпионлар лигасининг иккинчи турида тўқнаш келди. Учрашув давомида римликлар 3:1 ҳисобида олдинда бораётган эди. Бироқ якунда «Реал» 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Эндрик ҳам голлардан бирини киритди.
Бразилиялик футболчи гол ва ғалаба учун Худога миннатдорлик билдирди.
«Қандай ажойиб кеча! Жамоамга сафардаги ушбу муҳим ғалабани қўлга киритишда ёрдам бера олганимдан бахтиёрман! Охиригача курашдик! Сенга раҳмат, Худойим!» — деб ёзди Эндрик ижтимоий тармоқларда.













