Вингер Жейдон Санчо айни пайтда клубсиз қолмоқда. Яқин келажакда футболчи Испания чемпионатида пайдо бўлиши мумкин. BBC хабарига кўра, 26 ёшли Санчога «Хетафе» расмий таклиф юборган.
Таъкидланишича, Санчо билан келишувга эришиш осон кечмайди, бироқ клуб бунга ечим топиш ниятида.
Шуни айтиб ўтиш жоизки, «Хетафе» яқинда эркин агент мақомида бўлган яна бир таниқли футболчини ўз сафига қўшиб олган эди. Гап ҳимоячи Дани Карвахаль ҳақида бормоқда.
Жейдон Санчо «Манчестер Сити» тарбияланувчиси ҳисобланади. Профессионал фаолияти давомида у «Боруссия» (Дортмунд), «Манчестер Юнайтед», «Челси» ва «Астон Вилла» клубларида ўйнаган.













