“Бавария” ҳужумчи Харри Кейн билан шартномани 2029 йил июнь ойига қадар узайтириш бўйича принципиал оғзаки келишувга эришди. 33 ёшли форварднинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Манбанинг маълум қилишича, томонлар футболчининг маоши бўйича ҳам келишиб олган. Айни пайтда ҳужжатлар икки томоннинг юристлари томонидан текширилмоқда.
Кейн 2023 йилнинг ёзидан буён “Бавария” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бу давр мобайнида англиялик футболчи барча мусобақаларда 156 та учрашувда майдонга тушиб, 154 та гол ва 37 та голли узатмани ўз ҳисобiga ёзиб қўйган.
Мюнхен клуби сафида ҳужумчи икки марта Германия чемпиони бўлди, Германия Суперкубогини қўлга киритди, шунингдек, бир марта мамлакат Кубогида ғолиб чиқди.













