Кириш Регистрация
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 16:30 Эвертон 0-2 Челси
17/10 17:00 Эспаньол 0-1 Атлетико
17/10 18:00 Локомотив 0-0 Насаф
17/10 18:00 Венеция 1-0 Наполи
17/10 19:00 Динамо 1-2 Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор 1-1 Пахтакор
17/10 19:00 Фулхэм 1-0 Халл Сити
17/10 19:00 Брентфорд 1-2 Ливерпуль
17/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Ипсвич
17/10 19:15 Вильярреал 0-0 Эльче
17/10 21:00 Болонья 1-3 Интер
17/10 21:30 Бетис 2-5 Барселона
17/10 21:30 Ньюкасл 0-1 Астон Вилла

Миржалол Қосимов: «Ҳаммага имкон бериш учун ротацияга қўл уряпмиз»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 24-турдан ўрин олган "Машъал" – ОКМК учрашувидан сўнг ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ўйин ҳақида фикрингиз?
— Учрашувга келадиган бўлсак, ҳозир осон ўйиннинг ўзи йўқ. ФИФА кунларидан кейин қисқа муддат ичида яна тез-тез ўйинлар бўлмоқда. "Навбаҳор" билан кўп куч йўқотгандик, шу боис бугун ротацияга қўл урдик, тўрт кундан яна ўйинимиз бор, балки яна ротация қилармиз. "Машъал" ҳам бор кучини кўрсатишга ҳаракат қилди. Юзага келган вазиятдан гол уриб уч очкога эга бўлдик.

— Захирадан тушганлар ҳақида?
— Захирадан тушганлар бугун асосий таркибда ҳам ўйнаши мумкин эди. Лекин айтиб ўтганимдек, ротацияга қўл урдик.

— Бугунги баҳсда қийинчилик билан 1:0 ҳисобида ғалабага эришилди. Бугунги ғалаба кейинги учрашувлар учун фойдали бўладими?
— Ҳар бир баҳсга жиддий ҳозирлик кўрамиз. Битта таркиб билан бутун мавсумни ўтказиш қийин. Қўлдан келганча ҳаммага имкон беришга ҳаракат қилиб келяпмиз.

— Рақиб жамоада сўнгги турларда асосан ёшлар ҳаракат қилмоқда. Мутахассис сифатида фикрингиз қандай: "Машъал" жамоаси ҳозир тўғри йўлдами?
— Тўғриси, ичкаридаги вазиятни билмасдан туриб ташқаридан баҳо беришни ёмон кўраман. Бу борада айтадиган фикрим хато бўлиб қолиши мумкин. Фақат шуни айтишим мумкин, бугун ёшларга имкон берилиши келаси йилга аниқ вазифа борлигини кўрсатади. Менимча, "Машъал" бу йил тақдирга тан бериб, келаси йил ҳозирлигини кўряпти. Бу борада бошқа ҳеч нарса дея олмайман.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 06:40, 16.10.2026.
Ўқилди: 479 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик