Лондонликлар дастлабки олти турда рақиблар дарвозасига 15 та гол уришга муваффақ бўлди. Бироқ Алонсо шогирдлари ўз дарвозасидан ҳам 13 та тўп олиб чиқишди.
"Умид қиламанки, шу руҳда давом этамиз. Бизнинг мақсадимиз шу. Биз жуда кўп гол ўтказиб юбормаслик кераклиги ҳақида кўп гаплашдик.
Агар ҳозирги натижадорлигимизни оширсак ёки сақлаб қолсак ва дарвозамиздан камроқ гол ўтказсак, турнир жадвалидаги ҳолатимиз яхшиланади. Аммо ҳар бир ўйинга алоҳида эътибор қаратишимиз керак. Эртанги учрашув осон бўлмайди, лекин биз уни интиқлик билан кутмоқдамиз", — дея Алонсонинг сўзларини келтирмоқда BBC.













