«Реал»да Браҳим Диасга Эндрикка нисбатан камроқ ишонч билдирилмоқда.
Marca нашри хабар беришича, Браҳим Диаснинг «Реал»даги ўйин вақти тобора қисқариши мумкин. Ҳозирда марокашлик футболчи энг яхши жисмоний ҳолатида эмас. Бундан ташқари, унинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ҳам майдондаги имкониятларини чекламоқда.
Мадридликларнинг Римдаги учрашувидан сўнг захирадан майдонга тушиб, яхши ўйин намойиш этган Эндрик жамоа иерархиясида Диасдан ўзиб кетди.
Шу тариқа, агар аввалроқ «Реал» қишки трансфер ойнасида Эндрикни ижарага бериши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган бўлса, энди бундай сценарий Браҳим Диасга нисбатан ҳам амалга ошиши мумкин.
27 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумда Испания чемпионати доирасида учта учрашувда иштирок этди.













