«Барселона» ҳужумчиси Рафинья Диас ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашувлари учун Бразилия терма жамоасига чақирув олиши мумкин.
29 ёшли футболчи аввалги йиғин вақтида Бразилия терма жамоаси ихтиёрини муддатидан олдин тарк этган эди. «Барселона» сардори тез орада сафга қайтиши керак эди, бироқ жароҳати билан боғлиқ асоратлар юзага келди. Шу сабабли у машғулотларга фақат бир неча кун олдин қайтди.
Sport нашри маълумотларига кўра, Карло Анчелотти Рафиньяни Бразилия терма жамоасининг навбатдаги йиғини учун таркибга киритиши эҳтимоли юқори. Терма жамоа рўйхати 29 октябрь куни эълон қилинади.
14 ноябрь куни бразилияликлар Япония терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Уч кундан кейин эса Сингапур терма жамоаси билан баҳс бўлиб ўтади.













