«Челси» дарвозабони Эмилиано Мартинес Англия Премьер-лигасининг 7-туридан ўрин олган «Эвертон»га қарши учрашувда жароҳат олди.
34 ёшли посбон рақиб футболчиси билан боши билан тўқнашиб кетди. Унга тахминан 10 дақиқа давомида тиббий ёрдам кўрсатилди, шундан сўнг замбилда майдондан олиб чиқилди. Ўша пайтда Мартинес ҳушида бўлган.
75-дақиқада унинг ўрнига Майк Пендерс майдонга тушди.
Мартинес жароҳат олгунига қадар рақибнинг тўртта хавфли зарбасини қайтаришга улгурган эди.
«Челси» ва «Эвертон» ўртасидаги учрашув 17 октябрь, шанба куни Ливерпулдаги «Хилл Дикинсон» стадионида бўлиб ўтмоқда.













