Германия Бундеслигасининг 6-туридан ўрин олган «Бавария» ва «РБ Лейпциг» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Мюнхендаги «Арена Мюнхен» стадионида ўтган баҳсда мезбонлар 6:1 ҳисобида йирик ғалабага эришди.
Учрашувнинг 12-дақиқасида Луис Диас ҳисобни очди. 26-дақиқада Александр Павлович мюнхенликларнинг устунлигини оширди, 34-дақиқада эса Майкл Олисе учинчи голни киритди.
Иккинчи бўлим бошланиши билан Диас яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. 53-дақиқада Харри Кейн ҳисобни 5:0 кўринишига келтирди. 69-дақиқада эса Диас хет-трик қайд этиб, «Бавария»нинг олтинчи голини урди. Меҳмонлар фақат 90+1-дақиқада Андрия Максимовичнинг голи билан жавоб қайтарди.
Ушбу ғалабадан кейин «Бавария» 14 очко билан Бундеслига жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «РБ Лейпциг» эса тўққиз очко билан еттинчи ўринда бормоқда.
Германия чемпионати, 6-тур
«Бавария» — «РБ Лейпциг» 6:1
Голлар: Луис Диас, 12 (1:0), Александр Павлович, 26 (2:0), Майкл Олисе, 34 (3:0), Луис Диас, 47 (4:0), Гарри Кейн, 53 (5:0), Луис Диас, 69 (6:0), Андрия Максимович, 90+1 (6:1).













