«Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямал Испания чемпионатининг 9-турида «Бетис» дарвозасига жарима майдончаси ташқарисидан ажойиб гол урди. Бу унинг 2023/2024 йилги мавсумдан буён Ла Лигада узоқ масофадан киритган 10-голи бўлди.
Ушбу даврда Испания чемпионатида Ямалдан кўпроқ гол урган ягона футболчи — Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳисобланади. Франциялик футболчи жарима майдончаси ташқарисидан 11 та гол киритган.
Эндиликда Ямал ва Мбаппе ўз кўрсаткичларини яхшилаш учун бевосита рақобатлашиши мумкин. Сабаби, «Барселона» кейинги турда айнан «Реал» билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» «Бетис»ни 5:2 ҳисобида мағлуб этган учрашувда Ямал 10-дақиқада ҳисобни очган эди.













