19 ёшли испаниялик футболчи шанба куни бўлиб ўтган баҳсни бошидан охиригача майдонда ўтказди.
Ҳанс-Дитер Флик шогирдлари чемпионат бошидаги ғалабали сериясини рекорд даражадаги тўққизта ўйинга етказди.
«Биз ҳужумкор футбол ўйнаймиз, аммо шунга қарамай, жуда кўп гол ўтказиб юбораяпмиз, деб ҳисоблайман. Муҳим учрашувларда дарвозамиз дахлсизлигини сақлашни ўрганишимиз керак.
Баъзан ҳужумга шу қадар берилиб кетамизки, ҳимояда заифлашиб қоламиз. Бу борада янада кучайишимиз зарур», — дея Эспартнинг сўзларини келтиради Barca Universal нашри.













