Кириш Регистрация
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 16:30 Эвертон 0-2 Челси
17/10 17:00 Эспаньол 0-1 Атлетико
17/10 18:00 Локомотив 0-0 Насаф
17/10 18:00 Венеция 1-0 Наполи
17/10 19:00 Динамо 1-2 Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор 1-1 Пахтакор
17/10 19:00 Фулхэм 1-0 Халл Сити
17/10 19:00 Брентфорд 1-2 Ливерпуль
17/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Ипсвич
17/10 19:15 Вильярреал 0-0 Эльче
17/10 21:00 Болонья 1-3 Интер
17/10 21:30 Бетис 2-5 Барселона
17/10 21:30 Ньюкасл 0-1 Астон Вилла
17/10 23:45 Рома 2-0 Женоа
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе - Лечче
18/10 17:00 Осасуна - Расинг
18/10 18:00 Борнмут - Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон - Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс - Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина - Комо
18/10 19:15 Сельта - Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/10 21:00 Милан - Аталанта
18/10 21:30 Малага - Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус - Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид - Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

ОФК президенти Тошкентдаги спорт мажмуалари ва Ислом цивилизацияси маркази билан танишди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрида бир қатор объектларга ташриф буюрди.

Дастлаб делегация Миллий футбол марказида бўлиб, VAR маркази фаолияти, рақамлаштириш йўналишида амалга оширилган ишлар ҳамда тиббиёт маркази билан танишди. Шунингдек, ОФК вакиллари Янги Тошкентда барпо этилаётган стадионни ҳам кўздан кечирди.

Шундан сўнг делегация Тошкентда қад ростлаган Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрди. 100 гектардан ортиқ майдонни эгаллаган ушбу мажмуа бир нечта спорт турлари учун мўлжалланган замонавий иншоотларни ўзида жамлаган. Мазкур объектлар халқаро миқёсдаги мусобақаларни юқори савияда ўтказиш учун зарур шароитларга эга.

ОФК президенти, шунингдек, Ислом цивилизацияси марказида ҳам бўлди. Ташриф давомида делегацияга Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси, ислом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси ҳамда буюк алломаларимизнинг жаҳон илм-фани ва маънавий тараққиётидаги ўрни ҳақида маълумот берилди.

Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа Ўзбекистонда спорт соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, замонавий спорт инфратузилмаси ва яратилган шароитларни юқори баҳолади. Шунингдек, спорт объектларининг халқаро стандартлар асосида барпо этилгани ва жиҳозланганини эътироф этиб, мамлакатимизнинг қитъа ҳамда халқаро мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш борасидаги тажрибасини алоҳида таъкидлади.

ОФК раҳбари Ислом цивилизацияси марказига ташрифи чоғида эса тарихий меросни асраб-авайлаш, уни халқаро миқёсда тарғиб этиш ва келажак авлодга етказиш борасида амалга оширилаётган ишларни ҳам юқори баҳолади.

Манба: @FAUzbekistan
Киритилди: 09:16, 18.10.2026.
Ўқилди: 359 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«ПСЖ» футболчилари «Барселона»ни ҳақорат қилди — каталонияликлар ғазабда [4514]

Моуриньо: «Винисиуснинг ўрнида бўлганимда, «Реал»дан кетган бўлардим» [2819]

Баҳодир Жалолов британиялик боксчини мағлуб этди (видеошарҳ) [2800]

Абдуқодир Ҳусановнинг “Ипсвич”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [2738]

АПЛ. Ҳусанов захирадан майдонга тушган баҳсда «Манчестер Сити» «Ипсвич»дан устун келди [1782]

Суперлига. «Навбаҳор» пенальтидан гол ура олмаган ҳолда сўнгги дақиқаларда «Пахтакор»дан очко тортиб олди [1752]

«Бавария» «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси учун «ПСЖ» билан рақобатлашади [1630]

Ла лига. «Барселона»нинг «Бетис»га қарши ўйин учун асосий таркиби эълон қилинди [1552]

Флик «ПСЖ» ва «Реал»га қарши ўйинлар олдидан «Барселона» таркибига ўзгартиришлар киритади [1513]

Дэвид Бекхэм ФИФА президентига айланиши мумкин [1493]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик