"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Каррик яқин вақт ичида ўз лавозимидан озод этилиши мумкин.
The Touchline нашри маълумотига кўра, 45 ёшли мутахассис ўз лавозимини кафолатли равишда сақлаб қолиши учун Англия Премьер-лигаси доирасида "Лидс"га қарши бўлажак учрашувда ғалаба қозониши керак.
Мазкур баҳс бугун, 18 октябрь куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.
"Қизил иблислар" Англия чемпионатининг дастлабки олтита турида олти очко жамғариб, турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди.
Майкл Каррик жорий йилнинг январь ойида истеъфога чиқарилган Рубен Аморим ўрнини эгаллаб, "Манчестер Юнайтед" бош мураббийига айланган эди.
Ёзда англиялик мутахассис клуб билан шартномасини 2028 йилгача узайтирган.













