Миланнинг "Интер" клуби ярим ҳимоячиси Николо Барелла "Болонья"га қарши учрашувда сардорлик боғичи билан майдонга тушди. Бироқ футболчи ўзини жамоанинг ҳақиқий сардори деб ҳисобламаслигини таъкидлади. Унинг фикрича, бу мақом жароҳат олган Лаутаро Мартинесга тегишли.
"Мен сардорманми? Йўқ, жамоамиз сардори — Лаутаро. Жамоа учун муҳим футболчи бўлиш учун сардорлик боғичини тақиш шарт эмас. Бу боғичнинг унга тегишли экани мутлақо адолатли. Мен эса барибир жамоамга ўз ҳиссамни қўшишга ҳаракат қиламан.
Биз ўйинимизни янада яхшилашимиз кераклигини тушуниб турибмиз. Ҳатто бугунги учрашувнинг дастлабки дақиқаларида ҳам қийинчиликларга дуч келдик.
Ўйинга бўлган ёндашувимизни яхшилашимиз зарур. Агар бунинг уддасидан чиқсак, ҳар қандай рақибга бизга қарши ўйнаш жуда қийин бўлади", — дея Барелланинг сўзларини келтиради fcinter1908.it нашри.
Эслатиб ўтамиз, Николо Барелла 2019 йилдан буён "Интер" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.













