Каталониянинг "Барселона" клуби яна бир бор юқори сермаҳсуллик намойиш этиб, сафарда "Бетис" дарвозасига бешта гол урди.
Шу тариқа, каталонияликлар Испания Ла Лигасининг дастлабки тўққизта учрашувида урган голлари сонини 39 тага етказди. Бу ҳар бир ўйинга ўртача 4,33 тадан гол тўғри келаётганини англатади.
Мазкур кўрсаткич Испания чемпионати тарихида дастлабки тўққизта тур якунлари бўйича қайд этилган иккинчи энг яхши натижа ҳисобланади.
Ла Лига тарихида фақат бир марта жамоа дастлабки тўққизта учрашувда бундан кўпроқ гол уришга муваффақ бўлган. Қизиғи, бу "Реал" ҳам, "Барселона" ҳам эмас, балки 1940/1941 йилги мавсумдаги "Севилья" жамоасидир.
Ўшанда севильяликлар чемпионатнинг дастлабки тўққизта турида рақиблар дарвозасига 42 та гол киритган. Бу ҳар бир учрашувга ўртача 4,66 тадан гол дегани.
Испания чемпионатининг навбатдаги турида "Барселона" Мадриднинг "Реал" клубига қарши майдонга тушади.













