"Бавария" ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих Лондоннинг "Арсенал" клубига қарши Чемпионлар лигаси учрашуви олдидан жамоанинг таркиб билан боғлиқ муаммолари ҳақида фикр билдирди.
Шанба куни Венсан Компани шогирдлари Германия Бундеслигаси доирасида ўз майдонида "РБ Лейпциг"ни 6:1 ҳисобида тор-мор этди. "Тўпчилар"га қарши навбатдаги учрашув эса чоршанба куни Мюнхенда бўлиб ўтади.
"Бугун бир-икки нафар футболчимиз жароҳат олди. Умид қиламанки, уларнинг жароҳати жиддий эмас.
Олисе қизил карточка олгани сабабли майдонга туша олмайди. Албатта, бу вазифамизни қийинлаштиради, айниқса, бундай муҳим учрашувда.
Аммо таркибимизда юқори савияли футболчилар етарлича. Биз бор кучимизни ишга соламиз. Навбатдаги ўйинни сабрсизлик билан кутяпман", — деди Киммих журналистлар билан суҳбатда.
"Бавария" ва "Арсенал" ўртасидаги учрашув 21 октябрь куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 22 октябрга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.













