Германия Бундеслигаси доирасида бўлиб ўтган учрашувда Мюнхеннинг «Бавария» клуби «РБ Лейпциг»ни 6:1 ҳисобида тор-мор этди. Мазкур баҳсда ҳужумчи Харри Кейн битта гол уриб, иккита голли узатмани амалга оширди.
«Бавария» клубининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида маълум қилинишича, ушбу учрашув англиялик форвард учун Бундеслигадаги 100-ўйин бўлди. Эътиборлиси, Кейн шу вақтга қадар Германия чемпионатида 102 та гол уришга муваффақ бўлган.
«Ақлбовар қилмайди», — дея Кейннинг фантастик статистикасига муносабат билдирди «Бавария» матбуот хизмати.
33 ёшли тўпурар жорий мавсумда Германия чемпионати доирасида олтита учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол ва бешта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Бундеслиганинг олтита туридан кейин «Бавария» 14 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.













